Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан бири — аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни тизимли равишда йўлга қўйишдан иборат. Мазкур йўналишда суд органлари фуқаролар билан бевосита мулоқотни таъминлаш, аҳоли мурожаатларини атрофлича ўрганиш, келиб тушган ариза ва шикоятларни қонунчилик талаблари асосида ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда суд ҳокимияти билан аҳоли ўртасидаги очиқ мулоқотни янада кучайтириш мақсадида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят судлари раҳбарияти, судьялар ҳамда масъул ходимлар ҳам иштирок этиб, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳар бир масалага аниқ ҳуқуқий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди.
Сайёр қабул фуқаролар учун қулай шаклда ташкил этилди. Мурожаатчилар суд органлари раҳбарияти билан юзма-юз мулоқот қилиб, ўзларини қийнаётган масалаларни бевосита баён қилиш имкониятига эга бўлди.
Тадбир давомида 854 та иш бўйича 1279 мурожаатчи қабул қилинди.
403 та шикоят (ариза) қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун кабул килиниб, 410 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Мурожаатларнинг 41 таси қабул жараёнининг ўзида ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабуллар аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларга қонунний ечим топиш ҳамда суд органлари фаолиятининг очиқлиги ва самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Veb-sayt I Telegram I Facebook I Instagram I YouTube